
Жорий йилнинг 26 июль куни соат 07:20да Сергели тумани Биродарлик кўчасида “Кобальт” русумли автомобиль ҳайдовчиси 55 ёшли А.З. 33 ёшли К.Н. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомобиль билан тўқнашган.
Пойтахт ИИББ хабарига кўра, ЙТҲ натижасида “Нексия” русумли автомобиль йўловчиси 34 ёшли А.Б. олган тан шикастлари сабабли воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди.
“Нексия” русумли автомобиль ҳайдовчиси 33 ёшли К.Н. ва уч нафар йўловчи (25 ёшли З.М., 30 ёшли П.Р., 27 ёшли Д.Н.), “Кобальт” русумли автомобиль ҳайдовчиси 55 ёшли А.З. ва 55 ёшли йўловчи М.К. тан шикастлари олишган бўлиб, тиббий ёрдам учун мурожаат қилганлар.
ЙТҲ сабаби: “Кобальт” русумли автомобиль ҳайдовчиси қарама-қарши ҳаракат йўлига чиқиб кетган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар