АҚШ элчиси Наманган вилоятига борди

  • 27 июль 2019, 09:10
  • 502
  • Жамият
  • АҚШ элчиси Наманган вилоятига борди
    25 июль куни Наманган вилояти ҳокимлигида вилоят ҳокими Хайрулла Бозоровнинг АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчиси Даниэл Розенблюм билан учрашуви бўлиб ўтди. Розенблюм Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб танишув сафарларини амалга оширмоқда, деб хабар қилади Kun.uz нашри.

    Вилоят ҳокимининг қайд этишича, элчининг Наманганга ташрифи Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик ҳамкорликнинг янги даврида доирасида кўптомонлама муносабатлар ва мулоқотнинг ривожланиши исботидир.

    АҚШ элчиси, самимий қабул учун миннатдорлик билдирар экан, унинг учун мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама муносабатлар ҳар томонлама ривожланиб, мустаҳкамланиб бораётган даврда Ўзбекистонда ишлаш катта шараф эканини қайд этди.

    Томонлар иқтисодиёт, инвестиция, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди.

    Фото: «Наманганская правда» газетаси
    «Вилоят ҳокимлиги ҳудудга инвесторларни жалб қилиш учун катта ишларни амалга оширмоқда. Инвесторлар нафақат маъмурий, балки солиқ ва божхона имтиёзлари кўринишида ҳам қўллаб-қувватланади», – деган Хайрулло Бозоров.

    Розенблюм республиканинг улкан салоҳиятини таъкидлаб, АҚШда кўпчилик бундан бехабар эканини афсус билан эътироф этди.

    «Бироқ, биз Америка бизнесининг Ўзбекистондаги мавжуд имкониятлар ҳақида хабардорлигини оширишга ҳаракат қиламиз», – дея қўшимча қилган элчи.

    Учрашувдан сўнг, АҚШ элчиси Американинг дунёга машҳур «Coca-Cola Ichimligi Uzbekistоn, LTD» ҚКга ташриф буюриб, ишлаб чиқариш жараёни билан танишди.

    » » АҚШ элчиси Наманган вилоятига борди