13:33 / 29.07.2019
3 288

Чуст “Агросервис МТП” жамияти комбайни солиқ қарздорлиги учун хатловга олинди

Чуст “Агросервис МТП” жамияти комбайни солиқ қарздорлиги учун хатловга олинди
Бюронинг Чуст туман бўлими иш юритувида жорий йилнинг 25 июль ҳолатига жами 2780 та ижро ҳужжати мавжуд бўлиб, шундан 303 таси бевосита солиқ ундирувлари билан боғлиқдир.Ушбу солиқ ундирувларининг 103 таси якка тадбиркорлик субъектлари, 200 таси юридик корхона ва ташкилотлари ҳиссасига тўғри келади. Айнан бўлим томонидан солиқ ундирувларини ижросини таъминлаш мақсадида тасдиқланган “йўл харитаси” га асосан чора-тадбирлар кўриб келинмоқда.

Жумладан, Чуст туманлараро иқтисодий судининг 2018 йил 14 сентябрдаги “Чустагросервис МТП” маъсулияти чекланган жамиятидан 134,9 млн. сўм солиқ қарзни ундириш юзасидан қарори чиққан. Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг туман бўлими иш юритувида бўлиб, ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочилари томонидан жамиятга тегишли “Кейс” комбайни рўйхатга олиниб, хатланди.

Умуман олганда, жорий йилнинг июль ойи давомида ихтиёрий муддатида ижро ҳужжати талабларини бажармаган 10 дан ортиқ қарздор ташкилот ва корхоналарнинг 1 млрд 200 млн сўмлик мол-мулклари хатланиб, ҳозирги кунда баҳолатиш чоралари кўрилмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Чуст “Агросервис МТП” жамияти комбайни солиқ қарздорлиги учун хатловга олинди