16:51 / 29.07.2019
2 939

Тошкентда «Дамас» ҳайдовчиси ЙПХ ходимларидан қочди. ИИББ расмий маълумот берди (видео)

Тошкентда «Дамас» ҳайдовчиси ЙПХ ходимларидан қочди. ИИББ расмий маълумот берди (видео)
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри кўчаларида ЙПХ машинаси ва «Дамас» автоулови иштирокидаги ҳолат тасвирланган видео тарқалди.

Пойтахтнинг Олмазор тумани, Кичик ҳалқа йўли, Сағбон чорраҳасида юз берган ҳодиса акс этган лавҳада ЙПХ ходимлари «Дамас»ни тўхтовсиз таъқиб қилишаётганини кўриш мумкин. Ходимлар ҳар қанча уринмасин, «Дамас» ҳайдовчиси тутқич бермаган. Видео охирида ходимлардан бирининг машинадан тушиб, «Дамас»ни қувлаб кетгани кўринган.

Тошкент шаҳар ИИББ маълумотига кўра, воқеа 28 июль куни соат тахминан 17:00да юқорида кўрсатилган манзилда юз берган. «Дамас» ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган. У ЙПХ инспекторининг тўхташ ҳақидаги талабини эътиборсиз қолдирган, сўнг ички ишлар органи ходими белгиланган тартибга асосан уни таъқиб қила бошлаган.

Билдирилишича, ЙПХ ходими ўзининг бевосита раҳбари кўрсатмасига кўра, бошқа фуқаролар ҳаётини хавф остига қўймаслик мақсадида «Дамас»ни таъқиб қилишдан тўхтаган. Бироқ, ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидаларини қўпол тарзда бузиб, бошқа одамлар хавфсизлигига таҳдид солиб, Кичик ҳалқа йўли ва Сағбон кўчаси чорраҳасидан яширинган.

Ўз навбатида, ИИВ йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати бошлиғи Акмал Юнусовнинг Kun.uz’га маълум қилишича, ҳозирги вақтда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб бориляпти.

Қайд этилишича, «Дамас» ҳайдовчиси яширинган, уни ўз яшаш хонадонидан ҳам топишнинг имкони бўлмаган. Айни вақтда тезкор ҳаракатлар давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда «Дамас» ҳайдовчиси ЙПХ ходимларидан қочди. ИИББ расмий маълумот берди (видео)