18:05 / 29.07.2019
3 065

Худди собиқ СССР давридаги каби: барча маҳаллаларда радиоузеллар ташкил қилиш таклиф этилди

Худди собиқ СССР давридаги каби: барча маҳаллаларда радиоузеллар ташкил қилиш таклиф этилди
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида маҳаллаларда радиоузеллар ташкил қилиш ҳақида петиция жойлаштирилди.

Қайд этилишича, ҳозирги замонда телевидение ёки интернет орқали узоқда бўлган давлатларда қандай воқеа ва ҳодисалар юз бераётгани ҳақида тезкор хабардор бўлишнинг имкони бор, лекин ўзимиз яшаб турган маҳаллада қандай янгиликлар бўлаётганини ўз вақтида билишнинг имкони йўқ.

“Авваллари, туман марказидаги радиоузелдан кунда бир бор янгиликлар бериб борилар эди. Маҳаллий ҳокимият органларининг мурожаати бўлса, ҳар бир хонадонга ўрнатилган радио орқали дарров эшитишнинг имконияти бор эди. Ҳозирги вақтда маҳаллаларда тўй-ҳашамлар ва турли маросимларни тартибга солиш учун фуқаролар билан маслаҳатлашишда маҳалла раисларининг аҳоли билан очиқ мулоқоти учун етарли шароит йўқ. Бунинг учун алоқа воситасининг ўзи йўқ. Ҳар доим ҳам ҳаммани йиғиб гаплашиш учун имконият ва шарт-шароитлар бўлавермайди”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.

Таъкидланишича, юқорида келтирилган муаммони ҳал қилиш учун ҳар бир маҳаллада алоҳида радиоузел ташкил қилиш керак. Ўша радиоузел орқали ҳеч бўлмаганда ҳафтада 2-3 маротаба (ҳар куни бир маротаба бўлса ҳам) бир хил вақтда маҳалладаги янгилик ва эълонларни бериб бориш, ҳар бир хонадонга ўрнатилган радиоприёмник орқали маҳаллий янгиликлардан хабардор бўлиш барча учун фойдали экани айтилади.

“Бу, ўз навбатида, маҳалла ва фуқаролар ўртасида янада яқин алоқа бўлишига хизмат қилади. Фуқаролар ҳам янгиликлардан ўз вақтида хабар топишади”, - дейилади петицияда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Худди собиқ СССР давридаги каби: барча маҳаллаларда радиоузеллар ташкил қилиш таклиф этилди