14:48 / 30.07.2019
2 314

ЙПХ таъқибидан қочиб, яширинган «Damas» ҳайдовчиси ўз хоҳиши билан таслим бўлди

ЙПХ таъқибидан қочиб, яширинган «Damas» ҳайдовчиси ўз хоҳиши билан таслим бўлди
Якшанба куни Тошкентнинг Олмазор туманида ЙПХ ходимлари таъқибидан қочган «Damas» ҳайдовчиси душанбада ўз хоҳиши билан ички ишлар идорасига борди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода 30 ёшли тошкентлик С.К. «қилган ишидан афсусланган ҳолда ўз оёғи билан келгани»ни таъкидлайди. У қилмиши учун узр сўраб, бошқаларни бундай қилмасликка чақирган.

Пойтахт ИИББ матбуот хизматининг Kun.uz`га маълум қилишича, бугун мазкур ҳолат маъмурий ишлар бўйича Олмазор туман судида кўриб чиқилади. Суд қарори тушдан кейин маълум қилинади.

Эслатиб ўтамиз, воқеа 28 июль куни соат тахминан 17:00да Кичик ҳалқа йўлининг Олмазор туманидан ўтган қисмида – Сағбон чорраҳасида рўй берган.

Шаҳар ИИББ маълумотига кўра, оқ «Damas» ҳайдовчиси ЙПХ инспекторининг тўхташ ҳақидаги талабини эътиборсиз қолдирган, сўнг ички ишлар органи ходими белгиланган тартибга асосан уни таъқиб қила бошлаган. Таъқибдан қочган «Damas» йўлнинг қарама-қарши йўналишида ҳаракатланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ЙПХ таъқибидан қочиб, яширинган «Damas» ҳайдовчиси ўз хоҳиши билан таслим бўлди