16:30 / 30.07.2019
2 533

Ўзбекистонда онлайн тўловлар ҳажми кескин ошмоқда

Ўзбекистонда онлайн тўловлар ҳажми кескин ошмоқда
Ўзбекистонда онлайн тўловларнинг ҳажми кескин ошмоқда. Дарё нашрининг хабар беришича, бу ҳақда Марказий банк маълумотларида келтирилган.

Марказий банкнинг ҳисоб-китоблар клиринг тизими орқали 2017 йилнинг I ярим йиллиги мобайнида 1,9 триллион сўмлик тўловлар амалга оширилган бўлса, 2018 йилнинг I ярим йиллигида тўловлар суммаси 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 2,2 баробарга ортиб, 4,3 триллион сўмлик тўлов амалга оширилган.

2019 йилнинг шу даврида эса ушбу тизим орқали амалга оширилган транзакциялар суммаси 2018 йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 1,7 баробарга ортиб, 7,4 триллион сўмга еган.

Марказий банкнинг ҳисоб-китоблар клиринг тизими орқали 2019 йилнинг I ярим йиллигида амалга оширилган транзакциялар суммасининг:

1,8 триллион сўмини (амалга оширилган транзакциялар суммасининг 25,04 фоиз) ғазначилик тўловлари;
1,1 триллион сўмини (15,13 фоиз) «Ўзтрансгаз» хизматлари тўловлари;
983 миллиард сўмини (13,15 фоиз) «Ўзбекэнерго» хизматлари учун тўловлар;
533,0 миллиард сўмини (7,13 фоиз) UzAuto Motors учун тўловлар;
512,3 миллиард сўмини (6,85 фоиз) Давлат хизматлари марказлари хизматлари учун тўловлар;
512,1 миллиард сўмини (6,85 фоиз) солиқ ва мажбурий тўловлар;
505,5 миллиард сўмини (6,76 фоиз) нотариат ва ФҲДЁ тўловлари;
379,4 миллиард сўмини (5,07 фоиз) йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима тўловлари
261,5 миллиард сўмини (3,50 фоиз) божхона тўловлари;
175,9 миллиард сўмини (2,35 фоиз) «Тошиссиққуввати» учун тўловлар;
610,9 миллиард сўмини (8,17 фоиз) бошқа тўловлар ташкил этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда онлайн тўловлар ҳажми кескин ошмоқда