20:23 / 30.07.2019
3 513

Балиқчи тадбиркорнинг кирдикори фош бўлди

Балиқчи тадбиркорнинг кирдикори фош бўлди
Мажбурий ижро бюроси Мингбулоқ тумани бўлими томонидан ўтказилаётган назорат тадбирлари жараёнида электр энергияси тармоқларига ўғринча уланиб, фойдаланиш ҳолатларини фош этмоқдалар.

Жумладан, тумандаги балиқчиликка ихтисослаштирилган фермер хўжалик ҳудудида электр энергиясидан фойдаланиш қонунийлиги ва тўлов интизомига риоя этилиши юзасидан ўтказилган тадбирда ноқонуний ҳолатлар ошкор бўлди.

Ушбу балиқчилик фермер хўжалигида олиб борилган тезкор тадбир натижасида уддабурон “тадбиркор” ўғринча равишда трансформатордан тармоқларни узиб қўйган ҳолда, фойдаланиши аён бўлди.

Ушбу ҳаракати билан хўжалик раҳбари ўғринча электр энергия тармоқларига уланиб олиши туман электр тармоқларига салкам 16 млн сўм зарар етказилишига сабаб бўлди.

Тармоқдан ноқонуний фойдаланиш оқибатини кеч бўлсада тушунган хўжалик раҳбари етказилган зарарни ва қайта уланиш учун белгиланган тўловни амалга оширди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Балиқчи тадбиркорнинг кирдикори фош бўлди