06:30 / 31.07.2019
4 805

Юнусободда ота икки боласини 4-қаватдан ташлаб юборди (видео)

Юнусободда ота икки боласини 4-қаватдан ташлаб юборди (видео)
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида яшовчи эркак ажрашишга ариза берган турмуш ўртоғидан ўч олиш мақсадида икки боласини 4-қаватдан ташлаб юборди. "Маҳалла" телеканалида бу ҳақда лавҳа эфирга узатилди, деб хабар қилади UPL.

Болаларнинг жони омон қолган, бироқ улар ногирон бўлиб қолишган. Аниқланишича, эркакнинг болаликдан руҳий жиҳатдан муаммолари бўлган. Ҳозирда у қамоқда.

Улар истиқомат қиладиган маҳалладагилар оилани яраштиришга ҳаракат қилишган. Аёл бўлган ҳодисага қарамасдан, эрининг уйига қайтишга тайёр эканини айтган, лекин қайнонаси уларни қабул қилишга рози бўлмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Юнусободда ота икки боласини 4-қаватдан ташлаб юборди (видео)