3 329
Саида Мирзиёева: «Аҳолини резонансли воқеалардан тезда хабардор қилмаган амалдор жазоланиши керак»
Фото: «Facebook»
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева «Facebook»даги саҳифасида давлат органлари матбуот хизматларини ривожлантириш масалаларига бағишланган селектор йиғилишига доир фикрларини ёзди.
«Бугун Бош вазир Абдулла Арипов раислигида селектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Тадбирда Президентнинг 27 июнь куни қабул қилинган матбуот хизматларини ривожлантириш тўғрисидаги қарорининг аҳамияти, айниқса, жаҳонда кечаётган ахборот қарама-қаршилиги шароитида уларнинг биринчи манба сифатидаги роли, давлат ахборот сиёсатини амалга оширишдаги мавқеини юксалтириш муҳим экани таъкидланди.
Фото: «Facebook»
Йиғилишда давлат органларининг ахборот фаолиятидаги камчиликлари кўрсатиб ўтилди, матбуот хизматларининг ижтимоий тармоқлар ва мобил мессенжерлардаги иштироки сустлиги қайд этилди. Натижада давлат органлари катта ишларни амалга ошираётганига қарамай, олиб борилаётган ислоҳотларнинг моҳияти ҳамда Президент ва ҳукумат қабул қилаётган қарорлар аҳамияти тўғрисидаги ахборотни, улар бераётган баёнотларнинг асосий мазмуни ички ва хорижий аудиторияга тўлиқ етказилиши таъминланмаяпти» деб ёзади Мирзиёева.
Фото: «Facebook»
Тадбир якунида Ахборот соҳасидаги ягона давлат сиёсати концепциясини тез фурсатда қабул қилиш, матбуот хизматларининг медиа маконидаги иштирокини кенгайтириш, улар ҳузурида экспертлар ва журналистлар гуруҳларини ташкил этиш, резонансли воқеалар рўй берганда давлат органлари раҳбарларининг тезкор чиқишларини уюштириш, шунингдек, аҳолини қисқа фурсатларда хабардор қилиш масаласига эътиборсиз бўлаётган мансабдор шахсларга нисбатан чора кўриш механизмини ишлаб чиқиш юзасидан таклифлар билдирилди, дейилади якунда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди