15:36 / 31.07.2019
3 417

Тест синовларининг иккинчи кунига оид маълумотлар тақдим этилди

Тест синовларининг иккинчи кунига оид маълумотлар тақдим этилди
Ўзбекистон Республикаси президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларининг иккинчи куни ҳақида брифинг бўлиб ўтди.

Маълум қилинишича, кеча, 30 июль куни бўлиб ўтган тест синовларида жами 71 минг 340 нафар абитуриент иштирок этиши белгиланган. Шундан, 69 минг 374 нафари тест синовларида иштирок этди. 1928 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тест синовларига келмаган.

Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 16 нафар абитуриент ҳудудга кириш жойида, 22 нафари бинода қоидани бузганлиги учун тест синовларидан четлаштирилди.

Тест синовларини ўтказишга таълим муассасаларидан 2 минг 622 нафар гуруҳ назоратчилари жалб этилиши белгиланган. Шундан, 36 нафари иштирок этмади.

Қайд этилишича, тест синовлари пайтида ҳеч қандай кўнгилсиз ҳолатлар рўй бермаган.

Бакалавриат таълим йўналиши бўйича энг юқори балл кундузги таълим шакли бўйича Ўзбекистон миллий университетининг Математика таълим йўналишида кузатилган – 172,6 балл.

Сиртқи таълим шакли бўйича энг кўп бални Андижон давлат университетининг Информатика ўқитиш методикаси таълим йўналишига ҳужжат топширган абитуриент тўплаган – 142,1 балл.

Кечки таълим шакли бўйича Самарқанд давлат университетининг Математика таълим йўналишига топширган абитуриент эса 127,2 балл тўплаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тест синовларининг иккинчи кунига оид маълумотлар тақдим этилди