14:06 / 01.08.2019
5 465

15 августдан иситиш тизими ва иссиқ сув нархи ошади

15 августдан иситиш тизими ва иссиқ сув нархи ошади
Жорий йилнинг 15 августидан бошлаб иситиш тизими ва иссиқ сув таъминоти тарифлари кўтарилади. Бу ҳақда «Тошиссиққуввати» корхонаси хабар берди.

Ташкилот маълумотларига кўра, аҳоли учун марказий иситиш тизимига бир ойлик тариф турар-жой квадрат метри учун 1 772 сўмгача оширилади (ҳозир - 1 610,99 сўм).

Иссиқ сув таъминоти учун янги тариф ҳисоблагичсиз киши бошига 20 470 сўмни ташкил этади (ҳозир - 18 609,24 сўм), ҳисоб ускунаси бўлганда иссиқ сув таъминоти кубометрига 5 242 сўмга (ҳозир - 4 765,20 сўм) тенг бўлади.

Умумий ювиниш хонаси бўлган ётоқхоналарда яшовчилар учун иссиқ сув нархи киши бошига бир ойда 15 228 сўмни (ҳозирда - 13 843,47 сўм) ташкил этади.

«Тошиссиқликмаркази» ДУКдан маълум қилишларича, 15 августдан бошлаб етказиб берилаётган иссиқ энергиясининг улгуржи нархи ҚҚСни ҳисобга олмаганда, бир Гкал учун 106 500 сўм, ҚҚС билан қўшилган ҳолда 127 800 сўмни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин ҳукумат 15 августдан бошлаб ёқилғи, электр энергияси ва табиий газ истеъмоли учун нарх ва тарифларни оширганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 15 августдан иситиш тизими ва иссиқ сув нархи ошади