
Бир неча кун муқаддам Тошкент кўчаларида «Дамас» автомобили йўл ҳаракати инспекторларидан қочиб юргани ҳақида хабар берган эдик.
Йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчининг шахси аниқланган. У 30 ёшли Санжар К. бўлиб, тегишли ҳужжатларсиз автомобилни бошқарган. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар бериб ўтди.
Олмазор тумани маъмурий суди 30 июлда ушбу ҳолат бўйича ҳукм чиқарди. Унга кўра, Санжар К. Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг «Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларига бўйсунмаслик» /(1 бўлим, 194 модда), «Транспорт воситаси ҳайдовчиси томонидан ҳалал бериш ёки авария ҳолатини юзага келтириш, йўлнинг қарама-қарши йўналиш учун мўлжалланган қисмига ўтиб кетиш» (2 бўлим, 128-5 модда) ва «Кичик безорилик» (183) моддалари бўйича айбдор деб топилди. Унга нисбатан энг кам иш ҳақининг 11 баробари миқдорида жарима ва 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар