18:48 / 01.08.2019
2 587

2017 йилгача суткалик 3 минг тонна бензиннинг 2,5 минг тоннаси Тошкент шаҳрига берилган

2017 йилгача суткалик 3 минг тонна бензиннинг 2,5 минг тоннаси Тошкент шаҳрига берилган
Бугун, 1 август куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги, "Ўзтрансгаз" АЖ ва "Ўзбекэнерго" АЖ мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда асосий маълумотларни тақдим этган молия вазири Жамшид Қўчқоров ёқилғи нархини ошишини изоҳларкан шундай мисолларни келтирди:

– Масалан, 2017 йилларда вилоятларда бензиннинг литри 6 минг сўмдан, баклажкаларга солиб қўлда сотиларди. Ҳозир орадан икки йил ўтди, бу борада ҳам бозор иқтисодиёти механизмлари жорий қилинди. 15 августда бошлаб бензин нархи 4500 сўм бўлади, лекин шунда ҳам ҳали 2 йил аввалги нархларга етганимиз йўқ. Вилоятларда ҳам бензинни бемалол 4 минг сўмдан харид қилиш мумкин бўлиб қолди.

Тадбирда иштирок этаётган мухбирлар вилоятларда ҳамон қўлда бензин сотилаётгани, Хатирчи, Нишон каби туманлар бунга мисол бўлишини айтишганида вазир нефть соҳасидаги мутасаддидан изоҳ сўради:

– 2017 йилга қадар кунлик 3 минг тонналик лимитнинг 2,5 минг тоннаси Тошкент шаҳри орқали реализация қилинган. Бугун ҳам лимит ўша 3 минг тонна, лекин Тошкент шаҳри улуши ҳозир 1,5 минг тоннага тушди. Шунингдек, ҳозир 123 минг тонна ёқилғи омборларда турибди. Вилоятлардаги тақчиллик ва қўлда сотилиш ҳолатларини албатта ўрганамиз, чора кўрамиз, - дея жавоб берди “Ўзнефтмаҳсулот” бошқарув раиси Музаффар Файзиев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 2017 йилгача суткалик 3 минг тонна бензиннинг 2,5 минг тоннаси Тошкент шаҳрига берилган