Тест синовларининг учинчи кунида 1570 нафар абитуриент синовга келмади, 54 нафари четлатилди

  • 01 август 2019, 23:14
  • 688
  • Жамият
  • Тест синовларининг учинчи кунида 1570 нафар абитуриент синовга келмади, 54 нафари четлатилди
    Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган брифингда Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Диёрбек Қўчқоров кеча – 31 июль кунидаги тест синовлари натижалари ҳақида маълумот берди.

    Икки сменада ташкил этиб келинаётган тест синовларида 71 минг 340 нафар абитуриент иштирок этиши белгиланган эди. Шундан 1 минг 570 нафар абитуриент тест синовларига келмаган.

    Тест синовлари тартиб-қоидаларини бузгани сабабли 18 нафар абитуриент ҳудудга кириш жойида, 36 нафари бинода қоидани бузгани учун тест синовларидан четлаштирилган.

    Учинчи кунда кундузли таълим йўналишида энг кўп баллни яна Ўзбекистон миллий университетининг Математика йўналишига ҳужжат топширган абитуриент тўплаган — 181,6 балл. Сиртқи таълим шакли бўйича эса Қарши давлат университетининг Информатика факультетига ҳужжат топширган абитуриент етакчи — у 136,6 балл йиға олган.

    Кечки таълим йўналишида эса Самарқанд давлат университетининг Амалий математика ва информатика факультетига ҳужжат топширган абитуриент энг кўп балл — 135,8 тўплашга муваффақ бўлган.

    » » Тест синовларининг учинчи кунида 1570 нафар абитуриент синовга келмади, 54 нафари четлатилди