17:30 / 02.08.2019
3 256

Тошкент ИИББ жиноятга мойил аёллар рўйхати учун халқдан узр сўради

Тошкент ИИББ жиноятга мойил аёллар рўйхати учун халқдан узр сўради
Тошкент ИИББ интернетда оммага эълон қилинган жиноятга мойил бўлган, хавфли тоифадаги аёллар рўйхати бўйича ўз расмий баёнотини эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу рўйхат интернет фойдаланувчилари орасида катта шов-шув кўтарган эди.

Муассаса хабарига кўра, рўйхат хато талқин қилинган. Бунинг сабаби эса, ҳозирда чиндан хатарли тоифага кирувчи хотин-қизлар ва ижтимоий муҳофаза ҳамда ҳуқуқий ёрдамга муҳтож аёлларнинг битта рўйхатга тушиб қолганлигида.

Улар битта рўйхатда жамланмаслиги керак эди, фуқароларимизнинг эътирозлари тушунарли, деб таъкидлаган ИИББ матбуот-хизмати.
"Йўл қўйилган хатолик ва бунинг оқибатида вужудга келган англашилмовчилик учун узр сўраймиз", - дейилади баёнотда.

Илгарироқ, Тошкент ҳокимлиги хотин-қизлар қўмитаси раиси ушбу рўйхат туфайли Бош вазир ўринбосари Элмира Баситхановага ўз узрини келтирган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент ИИББ жиноятга мойил аёллар рўйхати учун халқдан узр сўради