21:20 / 02.08.2019
2 722

Мутасадди изоҳи: «Қонун қурол сотишни осонлаштирмади, аксинча қийинлаштирди...»

Мутасадди изоҳи: «Қонун қурол сотишни осонлаштирмади, аксинча қийинлаштирди...»
2 август куни Адлия вазирлигида «Қонунчиликдаги янгиликлар» номли брифинг ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикасининг «Қурол тўғрисидаги» қонуни муҳокама қилинди ва ОАВ вакиллари саволларига жавоб берилди. Унда қатор журналистлар, Миллий гвардия мутасадди ходимлари иштирок этди.

Учрашув аввалида қурол ҳақидаги қонун ҳақида ижтимоий тармоқларда кечаётган баҳсларга эътибор қаратилди. Мутасаддилар фикрича 2020 йил 30 январдан кучга кирадиган ушбу қонун айтилганидек, қуролдан бемалол фойдаланишга рухсат бермайди, аксинча қийинлаштиради. Масалан, айрим турдаги воситалар (масалан пневматик тўппончалар)ни ҳозирда фойдаланишда ҳеч қанақа йўриқнома ва мажбуриятлар йўқ, қонун кучга кириши билан улар махсус рухсатномалар орқали берилади.

«Илгари қурол олиш учун овчилар уюшмасига мурожаат этиш кифоя эди, спорт дўконларидан пневматик қуроллар олиш мумкин эди. Энди қонун билан бу ваколат Миллий гвардияга ўтказилди. Қуролнинг эгаси ҳам уни олиб юришга лаёқатлими бу ҳам қаттиқ текширилади» дейилади изоҳда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мутасадди изоҳи: «Қонун қурол сотишни осонлаштирмади, аксинча қийинлаштирди...»