08:18 / 03.08.2019
3 876

Электр энергияси ва газ учун олдиндан тўлов қоидаси ўзгарди

Электр энергияси ва газ учун олдиндан тўлов қоидаси ўзгарди
Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларига навбатдаги ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда «Норма» хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, 1 мартдан электр энергияси ва табиий газ учун олдинган тўлов киритиш қоидалари ўзгарди: тарифлар ўзгарганда кейинчалик қайта ҳисоблашларсиз олдиндан тўлов тўланадиган давр икки баравар – 6 ойга қисқартирилганди.

Кўриб чиқилаётган ўзгартиришлар бир-бирига ўхшашдир, рухсат этиладиган давр яна 3 баравар – 2 ойга қисқартирилади. Шу тариқа, маиший истеъмолчилардан электр энергияси учун олдиндан тўлов тариф ўзгарганда қайта ҳисоблашларсиз кўпи билан 2 ой олдиндан қабул қилинади.

Табиий газдан фойдаланиш қоидаларида олдиндан тўлов даври чекланмаган. Бироқ тариф ўзгарганда истеъмолчи тўлов тўланган кундан бошлаб фақат 2 ой давомида олдиндан тўланган ҳажм учун қўшимча тўловлардан озод этилади.

Электр энергияси ва газ учун олдиндан ҳақни 2019 йил 31 июлгача тўлашга улгурган шахсларга нисбатан қўшимча тўловсиз 6 ой тўғрисидаги аввалги қоида қўлланилади.

Маълумот учун: бошқа тоифадаги истеъмолчиларга (номаиший) нисбатан қоидалар ҳам икки марта: жорий йилнинг 1 марти ва 1 июнидан ўзгартирилди.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.07.2019 йилдан кучга кирди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Электр энергияси ва газ учун олдиндан тўлов қоидаси ўзгарди