11:13 / 03.08.2019
2 879

Ўзбекистонда журналист фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик белгиланади

Ўзбекистонда журналист фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик белгиланади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жойлаштирилди.

Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 11 декабрда қабул қилинган «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги 560-II-сонли Қонунига қуйидаги ўзгартиришлар киритилиши мумкин:

2-модданинг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилади:

блогер — хабар ва материалларни тўплаш, таҳлил қилиш, таҳрирлаш, тайёрлаш ва тарқатиш билан шуғулланувчи ҳамда уларни ахборотдан фойдаланувчилар томонидан, шу жумладан, муҳокама қилиши учун Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтига ва (ёки) веб-сайт саҳифасига жойлаштирувчи жисмоний шахс.

12-1-модда («Эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборотни Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш») қуйидаги бандлар билан тўлдирилади:

Блогер ўз фаолиятини амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
- маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш, таҳрирлаш, тайёрлаш ва тарқатиш;
- ахборотни тўплаш, таҳлил этиш, таҳрир қилиш, тайёрлаш ва тарқатиш;
- ахборот олиш учун давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга мурожаат этиш;
- давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни истисно этган ҳолда ҳужжатлар, материаллар ва ахборотдан фойдалана олиш;
- журналист суриштируви ўтказиш;
- ўзи тайёрлаган хабарлар ва материалларни оммавий ахборот воситалари орқали имзосини ёки тахаллусини қўйиб тарқатиш, уларда ўз фикр-мулоҳазасини ифодалаш;
- давлат органларининг очиқ ҳайъат мажлисларида ва оммавий тадбирларида иштирок этиш;
- фаолиятини амалга ошириш юзасидан мансабдор шахс қабулида бўлиш;
- маълумотларни белгиланган тартибда ёзиб олиш, шу жумладан зарур техника воситаларидан фойдаланган ҳолда ёзиб олиш;
- судларнинг очиқ мажлисларида, ҳарбий ҳаракатлар майдонларида, табиий офат юз берган ҳудудларда, оммавий тадбирларда ҳозир бўлиш;
- эълон қилишга тайёрланган маълумотларни текшириш учун мутахассисларга мурожаат қилиш;
- ахборот манбаи ёки муаллифнинг номи сир сақланишини талаб қилиш;
- блогер тақдим этган хабарнинг мазмуни жисмоний ва юридик шахслар томонидан бузиб эълон қилиш оқибатида, ўзига етказилган маънавий зарар ва моддий зиён қопланишини суд орқали талаб қилиш.

Блогер қонун ҳужжатлари билан журналистларга берилган бошқа ҳуқуқлардан ҳам фойдаланади.

Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қуйидаги мазмундаги 197-5-модда киритилади:

197-5-модда. Журналистнинг қонуний профессионал фаолиятига тўсқинлик қилиш.

Журналистнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилиш, унинг сўровига ахборотни (ҳужжатларни) тақдим этмаслик, ўз вақтида тақдим этмаслик ёхуд била туриб ёлғон ёки нотўғри ахборот тақдим этишда ифодаланган тарзда тўсқинлик қилиш, шунингдек, журналистга тазйиқ ўтказиш, унинг журналистлик фаолиятига аралашганлик — фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда журналист фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик белгиланади