16:06 / 03.08.2019
2 496

Тадбиркорларга ҳуқуқий тушунчалар берилди

Тадбиркорларга ҳуқуқий тушунчалар берилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича девонининг Тошкент вилоятида фаолият кўрсатувчи ходимлари ташаббуси остида вилоятда улгуржи савдо билан шуғулланиб келаётган тадбиркорлар учун давра суҳбати ташкил этилди.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасида бўлиб ўтган мазкур тадбирда давлат солиқ инспекциялари вакиллари, Марказий банкнинг Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари, ҳамда улгуржи савдо билан шуғулланиб келаётган тадбиркорлар иштирок этдилар.

Учрашув давомида тадбиркорларга берилган солиқ имтиёзлари, енгилликлари, уларга яратилаётган шарт-шароитлар, тадбиркорликка доир қонунчилигимизга киритилган ўзгартиш ва янгиликлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Айтиш керакки, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича девонининг Тошкент вилоятида фаолият кўрсатувчи ходимлари томонидан жорий йилнинг апрел ойигача олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида 4500 нафардан ортиқ тадбиркорларнинг фаолиятини қайта тиклашга эришилди.

- Тадбиркорларнинг фаолияти бўйича юзага келаётган камчиликлар таҳлил қилинганда, уларнинг аксариятида банклардан кредит олиш билан боғлиқ муаммолар борилиги аниқланди,-дейди, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича девонининг Тошкент вилоятида фаолият кўрсатувчи етакчи инспектори Алишер Худойқулов. Айни пайтда ташкилотимиз томонидан 50 нафардан ортиқ тадбиркорларнинг банк билан боғлиқ муаммоси ҳал этиб берилди.

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ташкилот томонидан олиб борилаёган ислоҳотлар фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари учун янги имкониятлар ва қулай шароитлар яратмоқда.Тадбиркорлардан келган аризаларнинг ўз вақтида қонун доирасида кўриб чиқилишини таъминлаш, ҳар бир ҳолат бўйича тезкор чора-тадбирлар қўлланилиши, халқ ҳаёти ҳамда тадбиркорларнинг фаолиятини анча енгиллаштиради.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси
Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тадбиркорларга ҳуқуқий тушунчалар берилди