20:12 / 03.08.2019
3 077

Қарздордан 22 млн. сўм алимент ундирилди

Қарздордан 22 млн. сўм алимент ундирилди
Мажбурий ижро бюроси Тўрткўл туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг қарздор И.Нурумбетовдан ундирувчи М.Мамбетованинг фойдасига вояга етмаган 2 нафар фарзандининг таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд эди.

Суд қарори 10 йил олдин чиқарилган бўлсада, қарздор ота ўз фарзандлари таъминотига аталган алимент пулларини тўламай келади ва жорий йилнинг май ойига алиментдан қарзи 22 млн. 737 минг сўмга етади.

Шу давр ичида, қарздорнинг яшаш жойи бир неча бор кўздан кечирилади, мол-мулкини аниқлаш мақсадида тегишли ташкилотларга сўровнамалар юборилади.

Лекин, қарздорнинг ҳеч бир мулки топилмайди. Етмаганидек, қарздор ота яшаш жойини ўзгартириб юборади ва унга нисбатан дастлаб, қидирув эълон қилинади, кейинчалик эса чеклов қўйилади.

Охири, мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида, бўлим давлат ижрочилари томонидан 22 млн. 737 минг сўм қарз нақд пул кўринишида тўлиқ ундирилади ва ундирувчига тил хат орқали топширилади.
Ҳозирги кунда эса, қарздор ота ишга жойлашиб, алимент пулларини ўз ойлик маошидан тўлаб келмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қарздордан 22 млн. сўм алимент ундирилди