22:26 / 03.08.2019
2 906

2 август куни 1,5 минг нафар абитуриент имтиҳонга келмади, 58 нафари четлаштирилди

2 август куни 1,5 минг нафар абитуриент имтиҳонга келмади, 58 нафари четлаштирилди
Бугун, 3 август куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Давлат тест маркази ходимлари иштирокида навбатдаги брифинг ўтказилди.

Тадбирда таъкидланишича, бугунги тест синовларининг 1-сменасида жами 35 минг 670 нафар абитуриент қатнашиши белгиланган. Шундан 34 минг 633 нафари тест жараёнида иштирок этди. 963 нафари турли сабабларга кўра тест синовларига келмаган. 12 нафар абитуриент ҳудудга кириш жойида қоидани бузганлиги боис тест синовларидан четлаштирилди.

Кеча, 2 август куни жами 69 минг 702 нафар абитуриент имтиҳонда қатнашган. 1 минг 580 нафари эса ўзига хос сабаблар туфайли кела олмаган. 27 нафар абитуриент ҳудудга кириш жойида, 31 нафари бинода қоидани бузганлиги учун синовдан четлаштирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 2 август куни 1,5 минг нафар абитуриент имтиҳонга келмади, 58 нафари четлаштирилди