09:16 / 04.08.2019
6 438

Бу йилги Қурбон ҳайитида қўшимча дам олиш кунлари бўладими?

Бу йилги Қурбон ҳайитида қўшимча дам олиш кунлари бўладими?
Президент қарорига мувофиқ, Ўзбекистонда Қурбон ҳайити байрами 11 август куни кенг нишонланиши ҳақида хабар бергандик.

Маълумки, аввалги Ҳайит байрамлари муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари белгиланар эди. Энди кўпчиликда савол туғилиши мумкин: "11 август якшанба, яъни дам олиш кунига тўғри келяпти. Бу йилги Қурбон ҳайитида қўшимча дам олиш кунлари бўладими?

Ҳуқуқшунос, блогер Хушнуд Худойбердиевнинг ёзишича, жорий йилги Қурбон Ҳайити муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари назарда тутилмаган. "Бу дегани, Ҳайитнинг эртаси куни, яъни 12 август, душанба куни барча учун иш куни бўлади. Ҳайитдан олдинги арафа куни, яъни 10 август, шанба куни эса 5 кунликларга одатий дам олиш куни, 6 кунликларга эса иш куни бўлади", - дейди ҳуқуқшунос.

ЭСЛАТИБ ЎТАМИЗ, ўтган йили юртимизда Қурбон ҳайити 21-23 август кунлари нишонланганди. Президентнинг 2018 йил 16 августдаги "Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги фармонига кўра, 21-23 август кунлари 5 кун ишлайдиганлар учун, 21-22 август кунлари 6 кун ишлайдиганлар учун дам олиш куни этиб белгиланганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бу йилги Қурбон ҳайитида қўшимча дам олиш кунлари бўладими?