13:56 / 04.08.2019
2 652

Европа Иттифоқи делегацияси “Жаслиқ”нинг ёпилиши қарорини юқори баҳолади

Европа Иттифоқи делегацияси “Жаслиқ”нинг ёпилиши қарорини юқори баҳолади
Қорақалпоғистонда жойлашган “Жаслиқ” колонияси ёпилиши қарори Европа Иттифоқининг Ўзбекистон билан ҳамкорлигини янги даражага олиб чиқишга имкон беради. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари Эдуардс Стипрайс маълум қилди.

Аввалроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев колонияни ёпиш ҳақидаги қарорни имзолаганди.

“Бу биз кутган ва ҳукуматингиз билан муҳокама қилган жуда муҳим қадамдир. Бундай руҳда бизда ҳамкорлигимизни мутлақ янги даражада ривожлантириш имконияти бор”, деб айтган Стипрайс.

Президент қарорига кўра, ихтисослаштирилган жазони ижро этиш колониясининг бинолари, иншоотлари ва мулки Қорақалпоғистон ички ишлар вазирлигининг 2-сонли тергов изоляторига топширилади.

Ички ишлар вазирлигида колонияни ёпиш бўйича ташкилий-ҳуқуқий чоралар мажмуини белгиланган тартибда амалга ошириш учун ликвидация комиссияси ташкил этилади.

Ҳужжатда таъкидланишича, колонияда сақланган барча маҳбуслар суд томонидан белгиланган жазони ўташ тартибларига мувофиқ ҳолда ички ишлар вазирлигининг бошқа жазони ўташ колонияларига йўлланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Европа Иттифоқи делегацияси “Жаслиқ”нинг ёпилиши қарорини юқори баҳолади