
Мажбурий ижро бюроси Учтепа туман бўлими томонидан қарздор А.Алимджанов ҳамда унинг қарздорлик бўйича кафили бўлган жамиятдан ундирувчи Б.Каххаров фойдасига 15 млрд. 752 млн. 067 минг сўм миқдорида қарз ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати ижро қилиш учун Бюронинг Учтепа туман бўлими иш юритувига 2019 йил 29 май кунида келиб тушиб ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси қарздорга тақдим этилган ва ижро ҳужжатида кўрсатилгооан талабларни ихтиёрий бажариш учун қарздорга муддат белгиланиб огоҳлантирилган.
Қарздор дастлаб белгиланган муддатда қарздорликни тўламаганлиги боис, қарздорликни иш бўйича кафили “Size Metall City” МЧЖнинг АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” Ал-Хоразмий филиалидаги ҳисоб рақамларига банд солинган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, қарздорнинг кафили бўлган корхона ҳисоб рақамидан 15 млрд. 752 млн. 067 минг сўм пул маблағлари тўлиқ ундирилиб, ундирувчининг аризасида кўрсатилган ҳисоб рақамига ўтказиб берилган.
Мажбурий ИжроУчтепа ТуманҚарздор АлимджановҚарздорлик КафилиИжро ҲужжатиЎзсаноатқурилишбанк Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар