20:39 / 04.08.2019
3 180

Қорақалпоғистонда кийикларни ноқонуний овлаган браконьерлар қўлга олинди

Қорақалпоғистонда кийикларни ноқонуний овлаган браконьерлар қўлга олинди
Фото: «ЎзА»
Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир тумани ҳудудида ўтказилган рейдда овланиши ман қилинган ёввойи ҳайвонларнинг ноқонуний овлаган браконьерлар аниқланиб, қўлга олинди. Бу ҳақда «ЎзА» хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Тахтакўпир тумани «Қўнғироткўл» ОФЙ ҳудудидан кетаётган УАЗ-469 автотранспорти тўхтатилиб, текшириб кўрилганда фуқаролар М.Д., Т.М., А.Ж. ва Қ.Қ.лар 3 та жайрон кийигини отиб ўлдиргани аниқланган. Текширувлар ИЖ-58 2х12 калибрли № Р-05351 ов милтиғи фуқаро Қ.Қ.га тегишли эканлигини аниқланади.

Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси автомашинани, ов милтиқларини, прожектор, ўқлар ҳамда 3 та ўлик ҳолдаги жайрон кийиклар ашёвий далил сифатида олиб қўйган.

Ҳозирда браконьерлар томонидан табиатга келтирилган зиён миқдори аниқланмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қорақалпоғистонда кийикларни ноқонуний овлаган браконьерлар қўлга олинди