06:35 / 05.08.2019
3 252

Кучишлатар тузилмалар исёнларни бостиришни машқ қилишмоқда (видео)

Кучишлатар тузилмалар исёнларни бостиришни машқ қилишмоқда (видео)
1-3 август кунлари Республика миқёсида биринчи маротаба Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли Кучлар бош штаби бошлиғи раҳбарлигида Кучишлатар тузилмаларнинг ҳамкорликдаги амалий ўқув машғулотларини такомиллаштириш бўйича кўргазмали машғулот ўтказилди.

Унда барча вилоятлардаги Қуролли Кучлар куч тузилмалари раҳбарлари иштирок этди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилди.

Катта масштабдаги ўқув машғулотлари дастлаб видеоселектор тарзида ўтказилди. Шундан сўнг, ҳар бир ҳарбий округ кесимида Куч тузилмаларнинг ҳамкорликдаги амалий машғулотларига старт берилди.

Марказий ҳарбий округнинг Навоий, Самарқанд ҳамда Жиззах горнизонларида “Зарба”, “Тўлқин” ҳамда “Қалқон” операциялари ўтказилди.

“Зарба” операциясида ДХХ тезкор гуруҳи томонидан қуролли шахслар бошқарувидаги машина аниқланиб, Мудофаа, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Миллий гвардия таркибидан тузилган йиғма махсус отряд ҳамкорлигида қўлга олинди.

Самарқанд шаҳридаги “Тўлқин” ва “Қалқон” операцияларига Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг биринчи ўринбосари полковник Қаҳрамон Ачилов бошчилик қилди. Учинчи кучлар “тарғиботи” асосида йиғилган намойишчилар қисқа фурсатда тарқатилди.

Самарқанд шаҳри Ички ишлар бошқармаси тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди томонидан “Қалқон” операцияси муваффақиятли якунланди.

Шаҳар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, блокпостлар ўрнатилди. Шубҳали кўринган шахслар мукаммал текширилиши учун Вазиятларни ўрганиш марказига юборилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Кучишлатар тузилмалар исёнларни бостиришни машқ қилишмоқда (видео)