08:45 / 05.08.2019
3 081

Олмалиқда 24 ёшли йигит қаровсиз қолдирилган Matiz’ни олиб қочди

Олмалиқда 24 ёшли йигит қаровсиз қолдирилган Matiz’ни олиб қочди
Тошкент вилоятида автомашинани олиб қочган шахс ушланди, деб хабар берди ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

2 август куни Тошкент вилоятининг Пискент тумани Саидобод қишлоғида яшовчи 30 ёшли С.А ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 1 август куни соат 07:30 дан 17:00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс Олмалиқ шаҳар Сўфи Оллоёр маҳалласида жойлашган «Олмалиқ кон металлургия комбинати» АЖга қарашли «Янги Депо» филиали биноси олдида қаровсиз қолдирилган Matiz русумли автомашинани ҳайдаб қочганлигини маълум қилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Гулобод кўчасида яшовчи 24 ёшли М.У содир этганлиги аниқланиб, у ушланган. Автомашина «Улуғбек» кўчасида жойлашган «Олмалиқ КМК» АЖга қарашли завод олдидан техник соз ҳолда топилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олмалиқда 24 ёшли йигит қаровсиз қолдирилган Matiz’ни олиб қочди