12:50 / 05.08.2019
2 871

Ўзбекистондаги автоҳалокатда уч нафар қозоғистонлик ҳалок бўлди

Ўзбекистондаги автоҳалокатда уч нафар қозоғистонлик ҳалок бўлди
Ўзбекистонда содир бўлган автоҳалокатда уч нафар қозоғистонлик ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда “Дарё” нашри.
ЙТҲ 3 август куни Навоий вилояти ҳудудидаги Нурота—Жиззах—Фориш йўлида юз берган бўлиб, Nexia қарама-қарши тарафдан келаётган Isuzu юк машинаси билан тўқнашган.

Nexia’да 7 нафар йўловчи бўлиб, уларнинг 2 нафари вояга етмаган шахс бўлган. Тўқнашув оқибатида (1952, 2013 ва 2016 йилларда туғилган) 3 нафар қозоғистонлик фуқаролар ҳалок бўлган.

Яна уч нафар қозоғистонлик жиддий жароҳат олиб, Нурота тумани касалхонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Таъкидланишича, ҳозир улар ҳушига келган, аммо аҳволи оғирлигича қолмоқда.

Хабарда айтилишича, автоҳалокатга учраган Қозоғистон фуқароларининг барчаси келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган. Шу сабабли ҳалок бўлганларнинг қариндошлари уларни Ўзбекистонда дафн қилишга қарор қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистондаги автоҳалокатда уч нафар қозоғистонлик ҳалок бўлди