13:32 / 05.08.2019
3 329

Жисмоний шахслар ва божхона ходимларидан иборат жиноий гуруҳ фош этилди

Жисмоний шахслар ва божхона ходимларидан иборат жиноий гуруҳ фош этилди
Ўзбекистон Республикаси президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 27 майдаги ПФ-5729-сон Фармони ижроси доирасида Давлат божхона қўмитаси томонидан тизимда коррупцияга қарши самарали ва муросасиз кураш олиб борилмоқда.

Қўмита ахборот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 5 август куни Давлат божхона қўмитаси Давлат хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Яллама” чегара-божхона постига туташ ҳудудда ўтказилган тезкор тадбир давомида жисмоний шахслар ва божхона ходимларидан иборат жиноий гуруҳ фаолияти фош қилинди.

Жиноий гуруҳ аъзолари юк автотранспорт воситаларини мазкур пост орқали навбатсиз ва тезлаштирган ҳолда ўтказишни ваъда қилиб, автотранспорт воситалари ҳайдовчилари ва тадбиркорлардан тамагирлик йўли билан пора олиб келишган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 5 август куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-тезкор ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Давлат божхона қўмитаси республикамиз чегара-божхона постлари орқали ҳаракатланаётган юк автотранспорт воситалари ҳайдовчилари ва ташувчиларни пост орқали навбатсиз ва тезкорлик билан ўтказишни ваъда қилувчи фирибгарларнинг алдовларига ишонмасликларини сўраб қолади”, - дейилади хабарда.

Билдирилишича, жиноят ишининг тергов натижалари ҳақида қўшимча маълумот бериб борилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жисмоний шахслар ва божхона ходимларидан иборат жиноий гуруҳ фош этилди