19:45 / 05.08.2019
6 532

Шаҳноза Мирзиёева янги лавозимга ўтди

Шаҳноза Мирзиёева янги лавозимга ўтди
Фото: Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати
Шаҳноза Мирзиёева Мактабгача таълим вазирлиги Мактабгача таълим соҳаси сиёсатини шакллантириш ва юритиш бош бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллаган. У шу вақтга қадар Мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келганди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан мактабгача таълим вазирлиги ҳайъати аъзолари таркиби тасдиқланган ва Мирзиёеванинг янги лавозими кўрсатилган. Ҳайъат аъзолари таркиби қуйидагича:

1. Шин Агрепина Васильевна ― Вазир
2. Турғунов Собитхон Тошпўлатович ― Вазирнинг биринчи ўринбосари
3. Маматқулов Шодиёр Абдувахидович ― Вазир ўринбосари
4. Юлдашев Максуджан Абдуллаевич ― Вазир ўринбосари
5. Мирзиёева Шахноза Шавкатовна ― Мактабгача таълим соҳаси сиёсатини шакллантириш ва юритиш бош бошқармаси бошлиғи
6. Тен Елена Герасимовна ― Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш, таҳлил қилиш ва стратегик ривожлантириш бошқармаси бошлиғи
7. Олимов Қаҳрамон Танзилович ― Педагог кадрлар сифатини ошириш ва педагогика коллежлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи
8. Юсупов Абдукаҳҳор Джуманович ― Кадрлар бошқармаси бошлиғи
9. Норматов Дилшод Хабибуллаевич ―Ички аудит, молиявий ва ҳуқуқий назорат хизмати бошлиғи
10. Эшпулатов Комилжон Абдусаломович ― Мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтининг ректори
11. Уснатдинова Жумагул Шараповна ―Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача таълим вазири

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шаҳноза Мирзиёева янги лавозимга ўтди