19:35 / 06.08.2019
2 476

ИИВ: Озодликдан маҳрум қилинган шахсларнинг ҳуқуқлари кучайтирилади

ИИВ: Озодликдан маҳрум қилинган шахсларнинг ҳуқуқлари кучайтирилади
Фото: ИИВ
Ўзбекистон қонунчилигига озодликдан маҳрум қилинган шахсларнинг тиббий ва ижтимоий ҳуқуқларини кучайтиришга қаратилган 10 дан ортиқ ўзгартиш ва 15 га яқин қўшимча киритиш таклиф этилмоқда. Бу ҳақда 5 август куни Миллий матбуот марказида «Жаслиқ» колониясини тугатиш тўғрисидаги қарор ижроси ва мазмун-моҳиятига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар бермоқда «Дарё» нашри.

Ўзбекистон Президентининг «Ички ишлар органларининг озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазони ижро этиш соҳасини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда «Жиноят-ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан «Жиноят-ижроия қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига ўрнатилган тартибда киритилган бўлиб, ҳозирда мазкур қонун лойиҳаси ўрганиб чиқилмоқда.

Лойиҳа билан Ўзбекистон Республикасининг 3 та қонуни ва Жиноят-ижроия кодексига озодликдан маҳрум қилинган шахсларнинг тиббий ва ижтимоий ҳуқуқларини кучайтиришга қаратилган 10 дан ортиқ ўзгартиш ва 15 га яқин қўшимча киритиш таклиф этилмоқда.

Жумладан:
- манзил-колонияларида озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган шахсларнинг пенсия олиш ҳуқуқи таъминланиши;
- юқумли касалликка чалинган маҳкумларни сақлаш ва уларга тиббий хизмат кўрсатишнинг янгича тизими жорий этилиши;
- тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахсларга суднинг қонуний ҳукми кучга киргандан сўнг жазони ўташ учун жўнатиладиган вақт ичида қариндошлари ёки бошқа шахслар билан учрашиш ва телефон орқали сўзлашиш, ўзининг аҳволи ҳақида хабар бериш имконияти яратилишини;
- овқатланишдан бош тортаётган маҳкумларнинг соғлиғи тиббий назоратга олиниши;
- манзил-колонияларида жазони ўтаётган ҳомиладор аёллар ва эмизикли оналарга республика бюджети ҳисобидан озиқ-овқат маҳсулотлари учун маблағ ажратилиши;
- стационар даволанишда бўлган маҳкумларга қариндошлари ёки бошқа шахслар билан шифокор рухсати билан учрашиш ҳуқуқи берилиши;
маҳкумларнинг учрашувлари, телефон сўзлашувлари, оладиган посилка, йўқлов ва бондеролларининг сони оширилиши;
- меҳнатга жалб қилинган маҳкумларнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш миқдорлари бўйича қонунчиликдаги номувофиқликлар бартараф этилиши;
- муддатидан илгари шартли озод қилиш, шунингдек жазони енгилроғи билан алмаштириш рад этилган маҳкумлар меҳнатга виждонан муносабатда бўлган ва ўрнатилган режимга риоя қилган тақдирда, ушбу масаланинг қисқа муддатларда қайта кўриб чиқилишини таъминлаш назарда тутилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ИИВ: Озодликдан маҳрум қилинган шахсларнинг ҳуқуқлари кучайтирилади