12:49 / 07.08.2019
3 223

Германияда ўқимоқчимисиз? Элчихона ҳужжат қабул қилишни бошлади

Германияда ўқимоқчимисиз? Элчихона ҳужжат қабул қилишни бошлади
Фото: «internationalwealth.info»
Германиянинг Тошкентдаги элчихонаси Ўзбекистон фуқароларидан стипендиялар дастури бўйича ҳужжат қабул қилишни бошлади. Германияда ўқиш ва илмий тадқиқот олиб бориш бўйича ҳужжатлар жорий йил 1 ноябрга қадар қабул қилиниши белгиланган.

Хўш, юртдошларимиз қайси йўналишда грант ҳамда стипендияларга ҳужжат топширишлари мумкин?

Бакалавриат ва магистратуранинг 1-босқич талабалари Германия университетларидан бирида 3-4 ҳафталик курсларда олмон тили бўйича билимларини мустаҳкамлаш имконига эга.

Бакалавриат ва магистратура битирувчилари эса иқтисодиёт, архитектура, санъат ва бошқа мутахассисликлар бўйича ажратилган стипендиялар танловида қатнашади.

Докторантлар қисқа ёки узоқ муддатли тадқиқотлар учун грант олиши, жумладан, Германияда докторлик диссертациясини ҳимоя қилиши мумкин.

Шунингдек, илмий даражали тадқиқотчилар ҳамда тажрибали олимларга қисқа ва узоқ муддатли грантлар тақдим этилади, сафарлар уюштирилади.

Дунё бўйича 1,8 миллион нафар талаба хорижда таҳсил олади. Уларнинг ҳар ўнинчиси эса Германия олий ўқув юртларидан бирини танлаган.

Германия федерал статистика идораси маълумотига кўра, олмон ўлкасида таҳсил олаётган хорижлик талабалар сони 380 минг нафардан ошган. Мамлакат яқин муддатда хорижлик талабалар сони бўйича дунё бешталигига кириши кутилмоқда.

Олмон таълим даргоҳларида ўқиш ёки тадқиқот олиб бориш истагида бўлган хорижликлар сони ошиб бораётгани бежиз эмас. Аввало, мамлакатда таълим сифати жуда юқори. Германия университетлари халқаро таълим рейтингларида юқори ўринларни эгаллайди. Қолаверса, федерал ҳукумат кўмагида хорижлик талабаларга кўплаб грантлар тақдим этилган. Сирасини айтганда, Германия бепул таҳсил олиш ва илмий тадқиқот юритиш мумкин бўлган саноқли давлатлар сирасига киради.

2020 йил, шунингдек, 2020-2021 ўқув йили учун хорижий талабаларга мўлжалланган стипендиялар дастурлари бўйича батафсил маълумотларни www.funding-guide.de сайтидан топиш мумкин.

Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилишича, олий таълим ва тадқиқот дастурлари юзасидан саволларга электрон почта ([email protected]) ёки телефон орқали (+998-78-120 84 78) жавоб олиш имкони ҳам бор.

ЭЛЧИХОНА ГЕРМАНИЯ ТАЪЛИМ

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Германияда ўқимоқчимисиз? Элчихона ҳужжат қабул қилишни бошлади