Жиззахдаги цехда ёнғин содир бўлди (фото)

  • 07 август 2019, 13:43
  • 608
  • Жамият
  • Жиззахдаги цехда ёнғин содир бўлди (фото)
    Фото:«Jizzax.uz»
    7 август куни Жиззах вилояти Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси куч ва воситаларни бошқариш марказига шаҳардаги хусусий корхона биносида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида маълумот келиб тушган.

    Ёнғин жойига Жиззах шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бўлимининг 2 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси юборилган.

    Фото:«Jizzax.uz»
    Бўлинмалар ёнғин жойига етиб борганида MДФ эшиклар ишлаб чиқарувчи хусусий корхонанинг икки қаватли биносида 230 м2 майдонда ёнғин содир бўлаётган эди. Бино ичида кўп миқдорда ёнувчи модда ва материаллар, тайёр эшиклар ва хомашё материаллари, ёғоч қипиқлар бўлганлиги, қўшни бино ва иншоотлар ёнғин содир бўлаётган жойга бевосита боғланиб кетганлиги натижасида ёнғиннинг қисқа муддатда катта майдонларга кенгайиб кетиш хавфи юқори эди.

    Шу сабабли ёнғин ўчириш штаб бошлиғи томонидан «2-чақириқ» эълон қилинди ва ёнғин жойига 8 та асосий турдаги, 2 та махсус ва 2 та ёрдамчи автомобиллар жалб этилди. Ёнғин жойида тезкорлик штаби тузилиб, ёнғин-қутқарув қисмлари шахсий таркиби, ички ишлар бошқармаси, тез тиббий ёрдам ва бошқа тезкор хизматлар ходимларининг ҳамкорлиги ташкил этилди.

    Фото:«Jizzax.uz»
    Ёнғин қисқа муддатда бартараф этилиб, аланганинг қўшни биноларга тарқалиб кетишининг олди олинган.

    Ёнғин натижасида ҳалок бўлганлар ва тан жароҳати олганлар йўқ. Воқеа сабаби сабаби ва кўрилган моддий зарар миқдорини аниқлаш бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    » » Жиззахдаги цехда ёнғин содир бўлди (фото)