date
views 3 281

6 август куни 1,5 мингдан зиёд абитуриент ва 66 нафар назоратчи имтиҳонга келмади

6 август куни 1,5 мингдан зиёд абитуриент ва 66 нафар назоратчи имтиҳонга келмади
Кеча, 6 август кунги тест синовларида икки сменада иштирок этиши белгиланган 71 минг 340 нафар абитуриентдан 1 минг 645 нафари, 2 минг 622 нафар гуруҳ назоратчиларидан 66 нафари имтиҳон жараёнларида қатнашмаган. Бу ҳақда бугун, 7 август куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Диёрбек Қўчқоров иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.

Kun.uz нашри хабар беришича, 62 нафар абитуриент ҳудудга кириш ва бинода қоидаларни бузгани боис синовдан четлаштирилган.

Бугунги жараённинг 1-сменасида 882 нафар абитуриент турли сабаблар билан тестга келмаган. 9 нафари эса ҳудудга кириш жойида тартиб-қоидаларга риоя этмагани туфайли тест синовларига киритилмаган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 6 август куни 1,5 мингдан зиёд абитуриент ва 66 нафар назоратчи имтиҳонга келмади