Тошкентда дорихонани ўмармоқчи бўлган босқинчи мижоз томонидан қўлга олинди (видео)

  • 08 август 2019, 12:42
  • 1 065
  • Жамият
  • Тошкентда дорихонани ўмармоқчи бўлган босқинчи мижоз томонидан қўлга олинди (видео)
    31 июль куни тахминан соат 13:25 ларда Миробод туманида жойлашган дорихоналарнинг бирига юзига ниқоб тақиб олиб, қўлида чопқиси бўлган шахс бостириб кириб, босқинчилик жиноятини содир этган. Бу ҳақда ИИББ Ахборот-мултимедия маркази хабар берди.

    Жиноятчининг дорихонадан югуриб чиқиб кетаётганини кўрган мижозлардан бири унинг ортидан қувиб, унга етиб олган. Воқеа жойига етиб келган ИИБ ходимлари ёрдамида жиноятчи қўлга олинган.

    Босқинчиликни содир этган Ботир исмли шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми «а» банди («Босқинчилик») билан жиноят иши қўзғатилган.
    Жиноятчини қўлга олишда жонбозлик кўрсатган фуқарога ИИББ томонидан миннатдорчилик билдирилди.

    » » Тошкентда дорихонани ўмармоқчи бўлган босқинчи мижоз томонидан қўлга олинди (видео)