ДТМ: Имтиҳонда паст балл олган абитуриентлар ўзига зарар етказишга ҳаракат қилди

  • 09 август 2019, 07:11
  • 1 438
  • Жамият
  • ДТМ: Имтиҳонда паст балл олган абитуриентлар ўзига зарар етказишга ҳаракат қилди
    Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
    Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида тест синовлари натижалари бўйича брифинг бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хабар қилади.
    6 август куни тест синовлари Республика бўйлаб 66 та бинода икки сменада, бир вақтда бошланиб, белгиланган вақтда якунланган.

    Жами 71 340 нафар иштирок этиши белгиланган абитуриентдан тест синовларига 69 минг 633 нафари келди. 1645 нафар абитуриент эса номаълум сабабларга кўра иштирок этмади. Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоиз, аксарият абитуриентлар олий ўқув юртларига ҳужжат топширганлар сонини сунъий ошириш мақсадида ҳам рўйхатдан ўтган.

    Чунки, уларнинг жуда кўпчилиги, ҳатто, рўйхатга олингандан сўнг ДТМ томонидан улар учун очилган шахсий электрон манзилларига бир марта ҳам кирмаган. ДТМ рухсатномасини олишга ҳам келмаган. Марказ томонидан ҳозирда бу ҳолатларнинг сабаби ўрганилмоқда. Кейинги йилги тест синовларида бундай тушунарсиз «эътиборсизлик»нинг олдини олишга ва муайян чоралар кўрилади.

    Имтиҳоннинг навбатдаги куни абитуриентларнинг 33 нафари бинога киришда, 29 нафари эса бино ичида қоидани бузганликлари учун тест синовларидан четлатилди.

    Абитуриентларга ҳар қандай қоидага хилоф усуллардан фойдаланиш фойдасиз эканлигини тушунтирсак-да, барибир турли йўл билан шпаргалкалар олиб киришга уринишлар кузатилди.

    Масалан, бугун бино ичига микрочип олиб кирган абитуриент аниқланиб имтиҳондан чиқариб юборилди.
    Тест натижаларидан тўпланган баллар эртаси куни абитуриент шахсий электрон манзилига юборилади.

    Тест синовларидан жуда кам балл йиққан абитуриентларнинг ота-оналари фарзандининг бундан қаттиқ тушкунликка тушгани ва ўзига зарар етказишга ҳаракат қилгани ҳақида шикоятлар қилмоқда.

    Мен бу ота-оналарга мурожаат қилмоқчиман: Сиз фарзандингизни назорат қилинг, шундай руҳий тушкун ҳолга тушиб қолгунга қадар ва тушкунликнинг олдини олиш учун эътиборли бўлинг. Олий ўқув юртига кириш истаги юқори бўлган ва фанлардан яхши тайёрланган абитуриент ҳеч қачон паст балл тўпламайди.

    Бу балл — болангизнинг бор реал билим даражаси.
    Тест синовларига тайёргарлик жараёнида эътиборли бўлиш — кейинги пушаймонларнинг олдини олади.

    Диёрбек Қўчқоров, Давлат тест маркази бош бошқарма бошлиғи

    » » ДТМ: Имтиҳонда паст балл олган абитуриентлар ўзига зарар етказишга ҳаракат қилди