15:30 / 09.08.2019
3 181

Такси бозорини ўзгартирувчи ҳужжат лойиҳаси эълон қилинди

Такси бозорини ўзгартирувчи ҳужжат лойиҳаси эълон қилинди
Тошкентда жамоат транспорти тизими талаб даражасида йўлга қўйилмагани учун кўпчилик ҳам қулай, ҳам нархи жиҳатдан мақбул бўлгани боис такси хизматидан фойдаланади. Таксилар ва хизмат кўрсатувчилар ҳам турлича. Баъзиларининг ишини ёқласангиз, айримларидан норози бўласиз. Таксилар фаолияти ижтимоий тармоқларда кўп муҳокамаларга сабаб бўлиши шундан десак хато бўлмас, дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилишича, бугунги кунда шаҳримизда 27 компания такси хизмати билан шуғулланмоқда. Уларнинг ишидан мамнунлар қатори, бу хизматни янада яхшилаш бўйича қатор таклифларга эгалар ҳам кўп.

Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида такси хизматини кўрсатувчи корхоналар фаолиятини тартибга солиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси кенг муҳокама қилинмоқда.

Қарор лойиҳасида таксиларнинг ташқи кўриниши қандай бўлиши кераклиги, уларни таништирувчи белгилар ҳамда қандай қўшимча ахборотлар билан таъминланиши лозимлиги кўрсатилган.

Ҳозирда такси компанияларида ҳайдовчиларни интернет орқали ишга олиш амалиёти бор. Компанияларнинг ахборот технологиялари ютуқларидан фойдаланиши, онлайн хизматлар кўрсатиши яхши албатта. Муҳокамадаги қарор лойиҳасида эса ҳайдовчиларга аниқ талаблар қўйилган. Хусусан, такси ҳайдовчиси бўлишни истаганлар 21 ёшга тўлган, енгил турдаги автотранспорт воситаларини бошқариш учун “В” тоифа рухсатномасига эга, тиббий кўрикдан ўтган ва шу соҳада камида уч йиллик иш стажига эга бўлиши керак.

Лойиҳада йўловчиларга ташиш хизматини кўрсатишга қаратилган солиқни ҳам қайта кўриб чиқиш, хусусан, буюртманинг 4 фоизини солиқ сифатида тўлаш таклиф этилган.

Такси транспортининг келажагига бефарқ бўлмаган фуқаролар ушбу лойиҳа билан танишиб чиқиш ва муҳокама жараёнида фаол иштирок этишга таклиф қилинган. Муҳокама 16 августга қадар давом этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Такси бозорини ўзгартирувчи ҳужжат лойиҳаси эълон қилинди