17:15 / 09.08.2019
3 166

Бош прокурор 4та вилоятга ташриф буюрди

Бош прокурор 4та вилоятга ташриф буюрди
Ўзбекистон Республикаси бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев тадбиркорликни жадал ривожлантириш, бўш бино ва ишлаб чиқариш майдонларидан самарали фойдаланиш ва бошқа долзарб вазифалар ижроси, шунингдек, прокуратура органларининг фаолияти билан танишиш мақсадида Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий ҳамда Самарқанд вилоятларида бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Ташриф давомида тадбиркорликни жадал ривожлантириш учун қулай муҳит ва шарт-шароитлар яратиш, мавжуд тўсиқ ва муаммоларни бартараф этиш борасида 400 га яқин тадбиркорлик субъектлари билан тўртала ҳудудда алоҳида учрашувлар ташкил этилиб, соҳага масъул идоралар, ижро ва назорат органлари, тижорат банклари раҳбарлари иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.

Учрашувларда асосий эътибор республика даражасидаги муаммоларга қаратилди.

Жумладан, мулоқотлар давомида тадбиркорлар томонидан кўтарилган кредит ажратиш, газ ва электр таъминоти, бино олиш, ер майдони ажратиш, мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш, лицензия ва рухсатнома олиш билан боғлиқ масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш чоралари кўрилди.

Бўш бинолар ва ишлаб чиқариш майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш борасида ҳудудлардаги идоралараро комиссиялар ҳисоботи эшитилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди.

Шу билан бирга, ташриф давомида Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий ҳамда Самарқанд вилоятлари прокуратуралари фаолияти ҳам ўрганилди.

Ўрганиш натижалари, фаолиятни ташкил этиш, ҳудудда қонунийликни мустаҳкамлаш борасида йўл қўйилган камчиликлар прокуратураларнинг кенгайтирилган ҳайъат мажлисида барча туман-шаҳар прокуратуралари ходимлари иштирокида танқидий муҳокама қилинди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар, аёллар ва вояга етмаганлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, соғлиқни сақлаш ва тиббий хизмат кўрсатиш соҳасида қонунийликни таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та ташаббусни амалга оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Ёшлар – келажагимиз” ва “Ҳар бир оила тадбиркор” дастурлари ижроси устидан қатъий назорат олиб бориш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш ва олдини олиш борасида прокуратура органлари олдида турган долзарб вазифалар ижросини ташкил этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Прокуратура органларига юклатилган вазифаларни сидқидилдан, садоқат ва масъулият билан бажариш, коррупцион иллатларнинг олдини олишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бош прокурор 4та вилоятга ташриф буюрди