Божхоначилар томонидан сифати кафолатланмаган маиший техника товарларини ноқонуний олиб ўтишга бўлган уринишларга қарши самарали кураш олиб борилмоқда.
Жумладан, Тошкент халқаро аэропортида видеопроекторларни ноқонуний равишда олиб ўтишга уринган фуқаро тўхтатиб қолинди.
“Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплексининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан хориждан учиб келган фуқаро М.А. нинг юклари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Натижада ушбу шахс юклари орасида божхона назоратидан яширилган ва жисмоний шахслар учун белгиланган олиб кириш меъёридан ортиқ бўлган, умумий қиймати 50 миллион сўмлик 12 дона видеопроекторлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жисмоний шахслар халқаро аэропортлар орқали ўз эхтиёжлари учун 2000 АҚШ доллари эквивалентигача бўлган товар моддий бойликларини божхона тўловларини тўламаган ҳолда олиб ўтишлари мумкин. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди