10:35 / 10.08.2019
3 068

«Каптива» олиб бераман деб, танишининг 106 млн сўмини ишлатиб юборган фуқаро қўлга олинди

«Каптива» олиб бераман деб, танишининг 106 млн сўмини ишлатиб юборган фуқаро қўлга олинди
2018 йил 11 февраль куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой туман ИИО ФМБга ҳужжатлар тушган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

Уларга кўра, 2017 йил 12 апрель куни Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи 27 ёшли М.М. Ўрикзор 2-тор кўчасида яшовчи 40 ёшли А.С.га танишлари орқали автосалондан “Каптива” русумли автомашина олиб чиқиб беришини айтиб, алдаш йўли билан ишончига кириб, 106 573 000 сўм пулини олиб берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги кўрсатилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Кўрилган чоралар натижасида М.М. ушланиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Каптива» олиб бераман деб, танишининг 106 млн сўмини ишлатиб юборган фуқаро қўлга олинди