09:43 / 11.08.2019
3 113

Қашқадарёда бировнинг ўрнига тест имтиҳонига кирмоқчи бўлган 11 киши ушланди

Қашқадарёда бировнинг ўрнига тест имтиҳонига кирмоқчи бўлган 11 киши ушланди
Қарши ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати манежида шу кунга қадар бўлиб ўтган тест синовларида қоидани бузгани учун 17 нафар абитуриент имтиҳонлардан четлаштирилди. Бу ҳақда Қарши шаҳар прокурори А.Файзуллаев маълум қилди.

Мисол учун, 11 нафар абитуриент ўрнига бошқа шахслар тестга киришга уринган. 6 нафар абитуриент эса имтиҳон ўтадиган бинога ўзи билан мобил алоқа қурилмаси олиб киришга ҳаракат қилган.

Хусусан, Самарқанднинг Каттақўрғон туманида яшовчи фуқаро Ў.I. фуқаро О.Хайриддинов ўрнига Тошкент давлат техника университетига, Бухоронинг Қоракўл туманида яшовчи фуқаро Ф.С. фуқаро О.Сирожов ўрнига Қарши давлат университетига кириш тест синовларини бажариш учун кираётган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушланган.

Уларга нисбатан белгиланган тартибда тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган. Бундан ташқари Қарши туманида яшовчи фуқаро А.З. ҳам имтиҳон жараёнида фойдаланиш мақсадида ўзи билан МастерCард русумли телефон аппаратини олиб кираётганда фош бўлган. Фуқародан ушбу қурилма тегишли тартибда расмийлаштириб олинган ҳамда у тестдан четлаштирилган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда бировнинг ўрнига тест имтиҳонига кирмоқчи бўлган 11 киши ушланди