11:09 / 11.08.2019
3 099

Шерзод Шерматов: «Чиройли рақамларга сарфланган пул – барча ўқувчиларнинг дарслик ижараси учун тўлаган пулидан кўпроқ»

Шерзод Шерматов: «Чиройли рақамларга сарфланган пул – барча ўқувчиларнинг дарслик ижараси учун тўлаган пулидан кўпроқ»
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ўзининг Facebookʼдаги саҳифасида халқимизга мурожаат қилди. Ўз мурожаатида вазир Қурбон ҳайити арафасида хайр эҳсон қилмоқчи бўлганларни ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандлари учун китоб олиш учун ёрдам беришга чақирди:

"Яқинда интернетда “Китоб ижарасига пул топа олмаган ўқувчига китоб берилмаган!” номли сарлавҳа билан турли хабарлар тарқатилиб, бир оила мисолида катта шов-шув кўтарилганди. Ҳудудий бошқармамиз ва маҳаллий ҳокимият томонидан ушбу оилани топиб ёрдам кўрсатилди, текинга олиши керак бўлган китоблари ҳам берилди.

Албатта, ҳозирги вақтда шов-шув кетидан қувиш интернетда “тренд”га айланиб боряпти. Лекин назаримизда мана шунақа ҳолатларда фақат кимнидир айблаб, ёш қизчанинг кўз ёши орқали хайп кўтариш муаммога ечим бўла олмайди. Ундан кўра юртдошларимизни шу каби ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларининг келажакда муваффақиятга эришишларига имкон борича ёрдам қўлини чўзишга чорласак янада маъқул иш бўларди.

Бу қуруқ шов-шув кўтариб, амалда ҳеч иш қилмасликдан яхшироқ. Ижтимоий тармоқларда ана шундай оилаларга кўрсатиладиган кўмак бериш имкониятларини #Яхшиликка_чорла #Қувонч_улаш хэштеглари билан ёритиб бориш ҳам мумкин. Бу орқали одамларнинг кўнглига яхшилик уруғларини сочган бўламиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шерзод Шерматов: «Чиройли рақамларга сарфланган пул – барча ўқувчиларнинг дарслик ижараси учун тўлаган пулидан кўпроқ»