
Тошкентда совуқ сув ва оқава сув (канализация) нархи навбатдаги марта оширилади. “Сувсоз” давлат унитар корхонасида маълум қилинишича, янги нархлар 24 августдан киритилади.
Совуқ сув нархи бир куб метри учун 310 сўм + 100 сўм махсус устамани ташкил қилади. Ҳозирда бу қиймат 280 сўм + 100 сўмни ташкил қилмоқда.
Бундан ташқари, канализация нархи бир куб метри учун 250 сўм + 100 сўмни (ҳозир 235 сўм + 100 сўм) ташкил қилади.
Тошкентда совуқ сув ва канализация нархи охирги марта 2018 йил 22 ноябрда оширилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар