
Сурхондарёлик божхоначилар наркотик моддаларни яширинча олиб ўтишда навбатдаги «инновация»ни фош этишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар бериб ўтди.
«Уддабуронлар» автомобиль олд ўриндиғи ғилофининг пастки, кўз илғамас қисмига «гашиш» гиёҳвандлик воситасини ёпиштириб қўйишган. Сиртдан қаралганда эса бу шунчаки ғилофдаги доғдек таассурот қолдиради. Аммо божхоначиларнинг синчков нигоҳидан «инновацион» услуб четда қолмади ва тақиқланган модда юртимизга киришининг олди олинди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар