19:57 / 12.08.2019
3 385

Андижондаги автомобилларга газ тўлдириш шохобчасида 2 та Дамас ёниб кетди

Андижондаги автомобилларга газ тўлдириш шохобчасида 2 та Дамас ёниб кетди
Фото: Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати
Андижонда газ тўлдираётган 2 та Damas автомобилида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабар берди.

12 август куни соат 12:40 да Андижон вилояти Улуғнор тумани «Сариқсув» МФЙ ҳудудида жойлашган «Виктория газ сервис» МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасининг 6-колонкасида газ тўлдираётган 2 та автомобилда ёнғин содир бўлаётгани ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Ёнғинни бартараф этишга 2 та ёнғин ўчириш бўлинмаси жалб этилган. Бўлинмалар воқеа жойига соат 12:50 да етиб борган ва ёнғин соат 12:52 да қуршаб олиниб, соат 13:00 да тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғиннинг кенг майдонга тарқалиб кетиши олди олинган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин оқибатида АГТКШнинг 6-колонкасида газ тўлдираётган фуқаро Х.Х.га тегишли Damas русумли автомобилда ёнғин содир бўлиб, аланга унинг орқасида навбатда турган фуқаро Ж.Ғ.га тегишли Damas русумли автомобилига ҳам ўтган. Натижада иккала автомобиль тўлиқ ёниб зарарланган. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижондаги автомобилларга газ тўлдириш шохобчасида 2 та Дамас ёниб кетди