12:12 / 13.08.2019
3 317

Сектор аъзолари келиб-кетгач, маҳалла йўллари равон бўлди

Сектор аъзолари келиб-кетгач, маҳалла йўллари равон бўлди
Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўзига бириктирилган 4-сектор ҳудудидаги Бекобод тумани фуқароларининг муаммоларини ўрганди.
Таъкидлаш керакки, учрашувда сектор раҳбари уйма-уй юриб, халқ билан яқиндан мулоқот қилиши самарасида аҳолини қийнаётган муаммолар ижобий бартараф этилди.

Сайёр қабулда 50 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этиб, унда 26 нафар фуқаролардан жами 21 та муаммоли масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушди, 15 нафар фуқароларнинг мурожаатлари жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди, 6 нафар фуқароларга асосли равишда тушунтиришлар берилди ва тегишли ташкилотларга йўналтирилди.

Учрашувда ички йўллар таъмири, ичимлик суви, газ таъминоти, соғлиқни сақлаш каби ўнлаб муаммоли масалаларнинг атрофлича ўрганилиши ташкил этилди.

- Мен Мирзаев Мирзааҳмад. Фарҳод МФЙ, Обод кўчасида истиқомат қиламан. Кўриб турганингиздай, кўчаларимиз таъмирталаб аҳволга келиб қолган. Об-ҳавонинг ноқулай пайтларида фарзандларимиз бу йўллардан мактабга қатнашга жуда қийналадилар. Ушбу вазият юзасидан бир неча марта тегишли ташкилотларга мурожаат қилдик, таъмирлашга ваъда беришди, лекин шу вақтгача ҳеч қандай натижа бўлмади. Бугун тўртинчи сектор раҳбари томонидан ўтказилаётган сайёр қабулда маҳалламиз фахрийлари мазкур муаммо билан мурожаат қилдилар. Сектор раҳбарининг ўзлари келиб, кўчамизни кўрдилар ва мурожаатимизни ижобий ҳал қилиб беришга ваъда берди. Биз ишонмагандик. Аммо, 2 соат ичида шағаллар тўкила бошлади. Ҳамма хурсанд, чунки йиллар давомида ҳал этилмаган, аҳолини қийнаб келаётган ушбу муаммо жойида бартараф этилди. Маҳалламиз фуқаролари номидан тўртинчи сектор раҳбарига миннатдорлик билдирамиз.

Мазкур сайёр учрашув давомида Қурбон ҳайити муносабати билан кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оилалар, ёлғиз кексалар ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳолидан хабар олинди. Уларга моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатилди.

- Мен Мухтарам Эшмуродова. Файз маҳалласи, Нуроний кўчасида истиқомат қиламан. Беш йил олдин қайнонам Заргул Эшмуродова оғир хасталик туфайли тўшакка михланиб қолдилар. Ногиронлик аравачасига муҳтожлигимиз бор эди. Бугунги сайёр қабулда мазкур мурожаатимни айтдим. Лекин, тўртинчи сектор раҳбарининг ўзлари хонадонимизга ташриф буюриб, аравача совға қилишларини кутмагандик. Мана ногиронлик аравачасини қабул қилиб олдик. Қувончим чексиз, оғиримиз анча енгил бўлди. Фурсатдан фойдаланиб, бизга яқиндан ёрдам берган мутасаддиларга раҳмат дейман.

Таъкидлаш керакки, бугун фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашга муносабат тубдан ўзгарди. Раҳбарлар аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилиш, уларни эшитиш, дардларини тинглаб, унга даво топишни ўрганмоқда.

Тўртинчи сектор аъзолари халқ билан яқиндан мулоқот қилиш, одамларнинг дарду-ташвишини ўрганиш ва ечим топиш асносида уларнинг тинч, осуда, фаровон ҳаёт кечиришлари учун муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси
Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сектор аъзолари келиб-кетгач, маҳалла йўллари равон бўлди