13:25 / 14.08.2019
2 635

Жиноят натижасида етказилган зарар тўлиқ ундирилди

Жиноят натижасида етказилган зарар тўлиқ ундирилди
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор туман суди И.Бобоқуловни Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 1-қисмида кўрсатиб ўтилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топиб, етказилган 34 884 400 сўм моддий зарар пулларини ундирувчи О.Бакиева фойдасига қарздор И.Бобоқуловдан ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатини қарздорнинг яшаш манзили бўйича ижросини таъминлаш учун Мажбурий ижро бюросининг Чироқчи туман бўлими иш юритувига юборган.

Бюронинг Чироқчи туман бўлими ижро ҳужжатини ўз иш юритувига олиб, ижро ҳаракатларига киришган.
Ижро харакатлари давомида 25.05.2019 йилда қарздор И.Бобоқуловдан “SAMSUNG” русумли телевизор ва икки бош 2-3 ёшли чорва моллари хатлаб олинган ҳамда 28.05.2019 йилда сотувга чикарилган. “SAMSUNG” русумли телевизор 1 000 000 сўмга, чорва моллари 6 250 000 сўмга нархланиб, сотилган ва ушбу пул маблағлари ундирувчининг аризасига асосан банкдаги пластик ҳисоб рақамига ўтказиб берилган.

Қолган моддий зарар пуллари тўлик накд пул шаклида ундирилиб, ундирувчи О.Бакиевага тилхат асосида топширилган.
2019 йилнинг 3 август санасида зарар пуллари тўлиқ ундирилганлиги сабабли, ижро иши юритуви тамомланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиноят натижасида етказилган зарар тўлиқ ундирилди