Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар ва ҳокимлар иш услубини мутлақо ўзгартиради

  • 15 август 2019, 00:05
  • 1 102
  • Жамият
  • Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар ва ҳокимлар иш услубини мутлақо ўзгартиради
    Энди Вазирлар Маҳкамаси комплекслари раҳбарлари, вазирлар, қўмиталар ва хўжалик бирлашмалари раислари ўзларининг иш услубини тубдан ўзгартиради.

    Улар кўпроқ ҳудудларга, олис қишлоқларга бориб, пастдаги муаммоларни аниқлаш ва ҳал этишда ҳокимликлар, тадбиркорлар ва жойлардаги раҳбарларга ёрдам бериши керак. Бу топшириқни Шавкат Мирзиёев раислигида 14 август куни йиғилишда берган.

    Ҳар бир комплекс раҳбари ўзининг вазирлари билан бирга ҳар чоракда вилоятларга бориб, тегишли соҳалардаги мавжуд муаммоларни ҳал этиши ва натижалари бўйича вилоят халқ депутатлари кенгаши ва фаоллари олдида ҳисобот бериши керак.

    Худди шундай, вилоятлар ҳокимлари ҳам ўз ўринбосарлари ва вилоят бошқармалари раҳбарлари билан бирга ҳар чоракда туманларга бориб, муаммоларни ҳал қилиб, туман халқ депутатлари кенгаши ва фаоллар олдида ҳисобот беради.

    Олий Мажлис палаталари ва Вазирлар Маҳкамасига раҳбар ва ҳокимларнинг пастга тушиб ишлаши ва ҳисобот бериши бўйича янги тизимни амалда жорий қилиш масъулияти юкланган.

    » » Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар ва ҳокимлар иш услубини мутлақо ўзгартиради