06:34 / 15.08.2019
4 659

Насриддин Афанди ҳайкалининг бошига чиқиб олган йигит бухороликлардан узр сўради

Насриддин Афанди ҳайкалининг бошига чиқиб олган йигит бухороликлардан узр сўради
Фото: Бухоро вилоят ИИБ
Ижтимоий тармоқларда номаълум шахснинг Бухоронинг «Лаби Хавуз» мажмуасидаги «Хўжа Насриддин Афанди» монументи бош қисмига чиқиб тушган фотосурати тарқалган эди.

Мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Бухоро вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилди. Натижада ушбу шахс Қоракўл тумани Янгибозор маҳалласида яшовчи, 1990 йилда туғилган Қ.М. эканлиги аниқланди.

У ушбу фотосуратга 2015 йилнинг март ёки апрель ойларида тушганлиги, қилган ишидан пушаймонлиги ва Бухоро аҳлидан кечирим сўрашини билдирди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Насриддин Афанди ҳайкалининг бошига чиқиб олган йигит бухороликлардан узр сўради